Шавкат Мирзиёев Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, учрашувда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев икки мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси ва қатъий саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро ҳамкорликда эришилган ҳозирги юксак даражани катта мамнуният билан қайд этган.

“Қоҳир Расулзода Ўзбекистон Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда савдо, машинасозлик, энергетика, қазиб олиш саноати, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, транспорт, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳудудлар ва бизнес даражасидаги фаол мулоқотлар ҳамда маданий-гуманитар алмашинув дастурлари давом эттирилади”, дейилади хабарда.

Тожикистон Бош вазири икки давлат раҳбарларининг бўлажак саммитига биргаликда ҳар томонлама тайёргарлик кўришга, шунингдек, биродар мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги кенг кўламли шерикликни мустаҳкамлашга бор куч-ғайратини қаратишини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тожикистон Мирзиёев Раҳмон

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг