Шавкат Мирзиёев ташрифига Белградда осмонўпар бино Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди
Жамият
−
09:21 1023 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Белград шаҳрида Ўзбекистон раҳбарининг Сербияга ташрифи муносабати билан ташкил этилган расмий қабул маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич, Биринчи хоними Тамара Вучич, Халқ мажлиси Раиси Ана Брнабич, Бош вазир Журо Мацут ва бошқа расмий шахслар қутлаган.

Тадбирда Ўзбекистон Президентининг Сербияга илк расмий ташрифининг тарихий аҳамияти, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очаётгани алоҳида таъкидланган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Сербия халқлари ўртасидаги алоқалар анъанавий дўстона руҳда ривожланаётганига алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон делегациясининг ташрифи шарафига “Кула Белград” осмонўпар биноси Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи рангларида ёритилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Белград шаҳрига борганди.
Live
Барчаси