Шавкат Мирзиёев Модига “Олий Даражали Дўстлик” орденини топширди
Жамият
−
14:48 564 1 дақиқа
Бугун, 30 август куни Кўксарой қароргоҳида Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модига Ўзбекистон Республикасининг “Олий Даражали Дўстлик” орденини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
.jpg)
Маълум қилинишича, давлат раҳбари нуфузли мукофотни топширар экан, бу қарор Ҳиндистон Бош вазирининг икки халқ ўртасидаги азалий дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшаётган беқиёс ҳиссаси учун Ўзбекистон халқи ва давлатининг юксак эҳтироми ифодаси эканини айтиб ўтган.
.jpg)
Ушбу тарихий ташриф ва ўтказилган сермаҳсул музокаралар натижасида дўст мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтаришга эришилган.
(1).jpg)
Шунингдек, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар янги сифат босқичига олиб чиқилгани мамнуният билан қайд этилган.
.jpg)
Билдирилишича, мазкур мукофот икки халқ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришига ишонч билдирилган.

“Умумий интилиш ва ҳаракатларимиз билан кўп қиррали ва узоқ муддатли алоқаларимиз келгусида ҳам жадал ривожланиб боришига аминман”, деган Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, аввалоқ Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири бугун, 30 август куни ўтказилган тор ва кенг доирадаги музокараларда ўзаро муносабатларни янги даражага олиб чиқишга келишиб олганди. Келишув доирасида Ҳиндистон билан савдо айланмаси 2030 йилгача 5 млрд долларга етказилиши режа қилинган.
Live
Барчаси