Шавкат Мирзиёев Лукашенко билан учрашди
Жамият
−
13 Октябрь 2023
4669Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида ўтаётган МДҲ саммити доирасида Беларусь резиденти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, улар ўртасида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Учрашувда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали алоқалар жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этилган.
“Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш давом этмоқда. Маданият, кинематография ва спорт соҳасида қўшма тадбирлар мунтазам ўтказиб борилмоқда”, дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, улар савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича ўзаро мувофиқлашган чораларни кўриш, жумладан, ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, Ҳудудлар форуми ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг учрашувини ташкил этиш муҳимлигини қайд этган.
МДҲ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилиб, бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бугун Бишкекда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитида иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, давлат раҳбари Россия Президенти Владимир Путин билан ҳам учрашади.
LiveБарчаси