Шавкат Мирзиёев Лаос Президенти билан учрашди

Жамият

−

image

Бугун, 15 октябрь куни Баку шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Лаос Халқ Демократик Республикаси Президенти Тхонглун Сисулит билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон – Лаос муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинган.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, транспорт, логистика, фармацевтика, тиббиёт, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш устувор йўналишлар сифатида қайд этилган.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш ҳамда таълим ва маданият соҳаларидаги алмашинувларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланган.

Етакчилар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Қатар давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг