Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаевни қабул қилди
Жамият
−
16:52 438 2 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “C5+1” форматидаги Ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келган Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаевни қабул қилди. Бу ҳақда давлат етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
.jpg)
Қайд этилишича, Ташқи сиёсат идораси раҳбари мамлакат етакчисига Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.
.jpg)
Шунингдек, Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. Ўзбекистон раҳбарининг жорий йил июль ойида Қирғизистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Товар айирбошлаш ҳажмининг ижобий ўсиш суръати, етакчи корхоналар ва ҳудудлар ўртасидаги кооперация алоқалари йўлга қўйилгани, энергетика ва транспорт соҳаларида йирик минтақавий лойиҳалар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилган.
Бундан ташқари, келгуси йилга мўлжалланган маданий-гуманитар тадбирлар ва ҳудудлар даражасидаги алмашинувлар режасини қабул қилиш муҳимлиги таъкидланган. Шунингдек, томонлар Марказий Осиё минтақасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ҳамда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеубердини қабул қилган эди.
Live
Барчаси