Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Жамият

−

image

Самарқанд шаҳрида “C5+1” форматидаги Ташқи ишлар вазирлари учрашуви доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеубердини қабул қилди. Бу ҳақда давлат етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон раҳбарига Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон – Қозоғистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, Президент администрациялари, парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар ва ишбилармон доиралар даражасидаги фаол алоқалар юксак баҳоланган.

“Товар айирбошлаш ҳажми изчил ортиб бормоқда, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва экология соҳаларида муҳим кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Самарали маданий-гуманитар алмашинувлар йўлга қўйилган”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда келгуси йилга мўлжалланган тадбирлар режасини шакллантириш муҳимлиги таъкидланган. Минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг