“Дуо қилиб турибмиз”. Президент Синдоровнинг ўйинларини кузатаётганини айтди (видео)

Спорт

−

visibility2233 timer1 дақиқа

image

Президент Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоров ва Гукеш Доммаражу ўртасидаги жаҳон чемпионлиги учун баҳсларни кузатиб боряпти. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси бугун, 27 ноябрь куни Автомобиль йўллари қўмитасининг илмий-амалий марказида инвесторлар билан ўтказилаётган учрашувда гапирган.

Давлат раҳбари ўзбекистонлик гроссмейстернинг жаҳон чемпионлиги учун ўйинларини кузатиб бораётганини билдириб, унинг натижаларини эътироф этган.

“Уни дуо қилиб турибмиз. Учта ўйинни яхши ўтказди. Худо ўзи куч-қувват берсин”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Жавоҳир Синдоров ва Гукеш Доммаражу ўртасидаги жаҳон чемпионлиги учун баҳсдаги учта партиядан кейин умумий ҳисоб 1,5:1,5 кўринишига келди. Тўртинчи партия эртага, 28 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Жаҳон тожи учун баҳс классик вақт назоратида ўтказиладиган 14 та партиядан иборат. Дастлабки 40 та юриш учун шахматчиларга 120 дақиқадан вақт берилади. Шундан сўнг, ҳар бир юриш учун 30 сониядан қўшиб борилади, 40 та юришдан кейин эса яна 30 дақиқа ажратилади.

Агар шахматчилардан бири 14-партияга қадар 7,5 очко тўпласа, ғолиб муддатидан олдин аниқланади. Акс ҳолда, дуранг натижа қайд этилса, ғолиб тай-брейкда аниқланади.

Маълумот учун, жаҳон чемпионлиги учун кечаётган баҳснинг соврин жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг