Ўзбекистон халқаро фуқаро авиацияси университети ташкил этилади
Ўзбекистон
−
1070 1 дақиқа
Ўзбекистон халқаро фуқаро авиацияси университети ташкил этилади ва унга Янги Тошкент ҳудудидан 20 гектар ер ажратилади. Бу ҳақда бугун, 27 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўтказаётган транспорт-логистика соҳасидаги инвестор ва тадбиркорлар билан учрашувда сўз борди.
Қайд этилишича, маҳаллий учувчиларни тайёрлаш ва ишга олиш мажбуриятини олган авиакомпаниялар учун алоҳида енгилликлар берилади.
Улар жалб қилган хорижлик мутахассисларга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади. Бундай мутахассисларга рухсатнома бериш учун йиғим миқдори 30 баробар камайтирилади.
Яратилаётган шароитлар ҳисобига ҳаво кемаларининг сонини келгуси йилда 150 тага, 2030 йилга қадар камида 250 тага етказиш вазифаси қўйилган.
Халқаро аэропортларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида улар 2030 йилгача мол-мулк ва ер солиқларидан озод этилади. Бунда тежалган маблағларни аэропортлар инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтириш шарт бўлади.
Президент Ўзбекистон халқаро фуқаро авиацияси университетини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган.
Бунинг учун Янги Тошкент ҳудудидан 20 гектар ер ажратилади. Университет ҳудудида замонавий кампус, ўқув-симуляция ва илмий-тадқиқот марказлари жойлашади.
Live
Барчаси