Ўзбекистонда 2030 йилгача 545 км янги темир йўл линиялари қурилади

Ўзбекистон

−

visibility1239 timer1 дақиқа

image

2030 йилгача 545 километр янги темир йўл линияларини қуриш, электрлаштирилган йўллар улушини 65 фоизга, электропоездлар паркини 31 тага етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда бугун, 27 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўтказаётган транспорт-логистика соҳасидаги инвестор ва тадбиркорлар билан учрашувда сўз борди.

Қайд этилишича, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли ишга тушиши билан юк ташиш ҳажми 10 карра ошиб, йилига 15-16 миллион тоннага етиши кутилмоқда. Давлат раҳбари миллий темир йўл инфратузилмасини шунга мос равишда ривожлантириш зарурлигини таъкидлаган. 

Бугунги кунда темир йўлларнинг 25 фоизи тўлиқ қувватда, 15 фоизи эса ортиқча юклама билан ишламоқда. 

2030 йилгача 545 километр янги темир йўл линияларини қуриш, электрлаштирилган йўллар улушини 65 фоизга, электропоездлар паркини 31 тага етказиш режалаштирилган. 

Келгуси йилда Ангрен – Поп темир йўл линияси модернизация қилинади, ушбу йўналишда иккинчи линия қуриш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Апрель ойидан Тўқимачи – Ангрен йўналишида иккинчи темир йўл қурилиши бошланади. 

Шунингдек, Тошғузор – Қумқўрғон участкаларининг модернизацияси якунланади, Андижон – Хонобод ва Қумқўрғон – Қудуқли йўналишлари тўлиқ электрлаштирилади, Тошкент – Самарқанд йўналишида алоҳида юқори тезликдаги линия қуришга киришилади. 

Президент халқаро молия ташкилотлари ва инвесторларни умумий қиймати 8 миллиард долларлик мазкур лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга чақирган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг