Ўзбекистонда қиймати 5,6 млрд доллар бўлган 593 километрлик пулли йўл қурилади
Ўзбекистон
−
1981 1 дақиқа
Ўзбекистонда ҳозирда умумий қиймати 5,6 миллиард доллар бўлган, жами 593 километрлик пулли йўлларни қуриш бўйича 5 та лойиҳага киришилган. Бу ҳақда бугун, 27 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўтказаётган транспорт-логистика соҳасидаги инвестор ва тадбиркорлар билан учрашувда сўз борди.
Давлат раҳбари иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларига мос равишда транспорт тизимини ҳам ривожлантириш, соҳага катта ҳажмда инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш, аниқ натижаларга эришиш зарурлигини таъкидлаган.
Сўнгги ўн йилда йўл соҳасига 80 триллион сўм ажратилиб, 7 минг километр йўл қайта қурилган, 125 минг километр йўл таъмирланган. Йўл инфратузилмасини ривожлантиришга хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш, соҳага 20 миллиард доллар маблағ олиб кириш имконияти мавжуд.
Ҳозирда умумий қиймати 5,6 миллиард доллар бўлган, жами 593 километрлик пулли йўлларни қуриш бўйича 5 та лойиҳага киришилган. Тошкент – Самарқанд йўналишида 2,2 миллиард долларлик йўл қурилиши бошланган, Тошкент – Ангрен йўналишидаги 1,6 миллиард долларлик лойиҳа бўйича тендер жараёнлари якунига етмоқда.
Мутасаддиларга Тошкент – Чорвоқ, Самарқанд – Бухоро йўналишлари ва Тахтақорача довонидаги йўллар бўйича жами 1,8 миллиард долларлик лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини якунлаб, инвесторларга тақдим этиш топширилган.
Live
Барчаси