Президент Халқаро велосипедчилар иттифоқи раҳбарини қабул қилди
Спорт
−
520 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 27 ноябрь куни Халқаро велосипедчилар иттифоқи президенти Давид Лаппартьенни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли спорт ташкилоти билан самарали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.
Давид Лаппартьен Ўзбекистоннинг велоспорт ва паравелоспорт соҳасида эришган ютуқларини, шунингдек, мамлакатда замонавий спорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ёшларни ушбу спорт турига кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни этироф этган.
Шунингдек, учрашув давомида спортчиларни тайёрлаш ва мураббийлар малакасини ошириш бўйича қўшма дастурларни илгари суриш, Тошкент шаҳрида Жаҳон велоспорт марказининг минтақавий филиалини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, қўшма “йўл харитаси” асосида Ўзбекистонда велоспорт бўйича йирик халқаро спорт тадбирлари ва мусобақаларини ўтказиш режалари муҳокама қилинган.
Учрашув якунида Давид Лаппартьен Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев велоспортни ривожлантириш ва оммалаштиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Осиё велосипед конфедерациясининг олий фахрий мукофоти – “Президент мукофоти” билан тадирланганини айтиб ўтган.
Live
Барчаси