Шавкат Мирзиёев эртага Уммонга боради
−
15:11 334 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Уммон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг таклифига биноан жорий йилнинг 16-17 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, бўлажак саммит кун тартибидан Ўзбекистон–Уммон муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш, савдо, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар ва туризм алмашинувини фаоллаштириш масалалари ўрин олган.
Шунингдек, музокаралар якунлари бўйича бир қатор ҳужжат ва битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Live
All