Шавкат Мирзиёев эртага Қозоғистонга боради

Жамият

−

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II нинг таклифига биноан жорий йилнинг 5-6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари сунъий интеллект соҳасида хавфсизликни таъминлаш, унинг террористик ва экстремистик мақсадларда ишлатилишига қарши курашиш, янги технологик хатар ҳамда таҳдидларга жавоб қайтаришда халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Ақаба жараёни 2015 йилда Подшоҳ Абдулла II томонидан илгари сурилган халқаро ташаббус бўлиб, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда хавфсизликни таъминлаш соҳасида тажриба алмашиш ва қўшма саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга қаратилган. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг