Шавкат Мирзиёев Эрдўған билан учрашув ўтказди

Жамият

image

Бугун, 29 январь куни Анқара шаҳридаги Президент саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат аввалида давлат раҳбарлари бутун мусулмон уммати учун муқаддас Рамазон ойи кириб келаётгани билан бир-бирларини самимий табриклаган.

Ўзбекистон – Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинган.

Барча даражалардаги юқори суръат ва фаол мулоқотлар мамнуният билан қайд этилган. Томонлар яқинда бўлиб ўтган стратегик режалаштириш гуруҳининг “4+4” форматидаги учрашувининг самарали натижаларини олқишлаган.

“Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар, мамлакатлар ўртасидаги авиақатновларнинг сони изчил ўсиб бормоқда. Мунтазам равишда қўшма маданий тадбирлар ўтказиб келинмоқда”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, учрашувда саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий ҳимоя ва бошқа устувор йўналишларда лойиҳа ва дастурларни илгари суриш зарурлиги таъкидланган.

Мудофаа ва хавфсизлик соҳасида, кибержиноятчиликка қарши курашиш борасида ҳамкорлик ва ўзаро мувофиқлаштирувни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Етакчилар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Анқара шаҳрига боргани ва Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президентининг Анқара шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида расмий кутиб олингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған Анқара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг