Шавкат Мирзиёев барчани кўчат экишга чорлади
Жамият
−
11:29 1352 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев барча фаолларга мурожаат қилиб, ҳар бир кўча, хонадон, йўл бўйларига ниҳол ва гуллар, қир-адирларга дарахт ва буталар экишда ёшларга бош бўлишга чақирди. Бу ҳақда Президент бугун, 1 апрель куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида айтиб ўтди.
“Халқимизда “Яхшидан боғ қолади”, “Бир кўчат – минг барака”, “Фарзанд кўрсанг, тўй қилсанг, дарахт эк”, деб бежиз айтилмаган. Бундай ҳикматли сўзларнинг аҳамияти ҳозир ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бораётганини барчамиз кундалик ҳаётда ҳис этиб турибмиз”, деган Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари маҳалла раислари, отахон ва онахонлар, хотин-қизлар вакиллари, барча фаолларга мурожаат қилиб, жойларда миллий урф-одатлар, анъана ва қадриятларни янада кенгроқ тарғиб қилишга, маҳалла аҳолисини ҳамжиҳатлик ва аҳиллик руҳида мана шундай эзгу ишларга чорлашга, клублар, жамоалар ташкил этиб, ҳар бир кўча, хонадон, йўл бўйларига ниҳол ва гуллар, қир-адирларга дарахт ва буталар экишда ёшларга бош бўлишга чақирган.
“Зеро, яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак демак!”, деган давлат раҳбари.
Live
Барчаси