Шавкат Мирзиёев АҚШ Савдо вакилини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг Савдо вакили Жеймисон Грирни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув аввалида вакил мамлакат етакчисига АҚШ Президенти Дональд Трампнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказган.

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини, аввало, савдо-иқтисодий соҳада янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани, ўзаро товар айирбошлаш ва инвестиция кўрсаткичлари барқарор ўсиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган.

Яқинда бўлиб ўтган Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Америка бизнеси вакиллари билан ўтказилган давра суҳбатининг амалий натижалари муҳокама қилинган.

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши доирасида ҳамкорлик қилиш ва ушбу жараёнлар келгусида ҳам АҚШ томонидан қўллаб-қувватланишига алоҳида эътибор қаратилган.

Янги лойиҳавий ташаббусларни аниқлаш ва илгари суриш учун Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши механизмидан самарали фойдаланиш муҳимлиги қайд этилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг