Шавкат Мирзиёев Янги Зеландия Генерал-губернаторига ҳамдардлик билдирди

Жамият

image

Бугун, 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Янги Зеландия Генерал-губернатори Пэтси Реддига ҳамдардлик мактуби йўллади.

Шавкат Мирзиёев Крайстчерч шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Пэтси Реддига ҳамдардлик билдирди.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилади.

Маълумот учун, Янги Зеландияда масжид ва кўчадаги отишма вақтида содир бўлган отишмада 40 нафар одам ҳалок бўлди. Отишма содир этганлардан бири полиция томонида ҳибсга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Янги Зеландия ҳамдардлик

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг