Шароф Рашидовнинг ўғли вафот этди
Жамият
−
05 Сентябрь
53375Шароф Рашидовнинг ўғли Илҳом Шарофович Рашидов 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Илҳом Рашидов отаси Шароф Рашидовнинг бошқаруви даврида сиёсий жараёнларда қатнашмаган, буни отаси хоҳламаган. Лекин кейинчалик Илҳом Рашидов маълум муддат юқори ҳукумат лавозимларида ҳам хизмат қилган.
Манбага кўра, у Тошкент шаҳрининг Ўрда даҳасида истиқомат қилган. Ҳозирда марҳумнинг жанозасига тайёргарлик ишлари кетмоқда. Рашидов Тошкентдаги Чиғатой қабристонига дафн қилинади. Дафн маросимида Ўзбекистон ҳукумати вакиллари ҳам қатнашиши кутилмоқда.
Хусусан, собиқ ташқи ишлар вазири, Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов ҳам дафн маросимида қатнашиши кутилмоқда. У Шароф Рашидовнинг куёви саналади. Комилов Рашидовнинг қизи Гулнора Рашидова билан турмуш қурган.
Эслатиб ўтамиз, Шароф Рашидовнинг қизи, таниқли олима, жамоат арбоби Светлана Шарофовна Рашидова 2021 йил 14 декабрь куни 70 ёшида АҚШда вафот этганди.
LiveБарчаси