Шаҳрихонсойдан топилган қиз қирғизистонлик бўлиб чиқди
3-саҳифа
−
15 Июль
13863Аввалроқ, Андижон вилоятидаги Шахрихонсойдан вояга етмаган қизнинг жасади топилгани хабар қилинганди. Эндиликда қиз Қирғизистондан экани айтилмоқда. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Хўжаобод туманидаги Шаҳрихонсойдан топилган тахминан 5-6 ёшли қизалоқ Ош шаҳридаги оиладан экани тасдиқланмоқда. Юборилган фотосурат орқали Ошдаги оила вакили бу қизалоқ унинг ўз оиласидан эканини тасдиқлаган", дейилади хабарда.
Билдирилишича, ҳозирда оила вакили Хўжаобод тумани сари йўлга чиққан. Вилоят ҳокимлиги ва тегишли органлар томонидан мазкур оилани қўллаб-қувватлаш ҳаракатлари ташкил этилди.
Қирғизистон нашрларининг ёзишича, қизнинг жасади “Дўстук” чегара пости орқали Қирғизистон томонига топширилган. Қутқарувчилар икки аёл ва яна икки қизни қидиришни давом эттирмоқда
Маълумот учун, Қирғизистоннинг Ўш вилояти ва Ўш шаҳрида кеча, 14 июль куни кучли сел келиши кузатилиб, Толойкон қишлоғи ва “Бўрибой-ота” дам олиш масканида бозор ва йўллар сувга тўлганди. Воқеа жойига 46 нафар қутқарувчи етиб борган ва жойларда қолиб кетган 420 киши эвакуация қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кучли сел туфайли Андижон вилоятининг Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари ўртасидаги Ёрқишлоқ қишлоғида кўприк қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси