Андижонда кўприк қулаб тушди (видео)
Жамият
−
14 Июль
10809Андижон вилоятида кучли сел туфайли вилоятнинг Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари ўртасидаги Ёрқишлоқ қишлоғида кўприк қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят ҳокимлиги расмий маълумот берди.
“Айни дақиқаларда вилоят ҳамда ҳар икки туман раҳбарияти вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳи воқеа жойига етиб борган ва иш олиб бормоқда. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берилади”, дейилган хабарда.
Қайд этилишича, содир бўлган воқеа оқибатида тан жароҳати олганлар ёки қурбон бўлганлар йўқ. Бошқа барча ҳолатлар бўйича ўрганиш давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида ҳам кўприк қулаб тушганди. Бундан ташқари, Бухоро вилоятининг Жондор тумани ҳудудидан ўтган Зарафшон дарёси устидаги кўприк қулагани хабар қилинганди.