Андижондаги Шаҳрихонсойдан номаълум қизнинг жасади топилди (видео)
3-саҳифа
−
14 Июль
27092Андижон вилоятида сел оқибатида одам вафот этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари капитан Ҳаётбек Раҳимов билан боғланди.
Маълум қилинишича, ҳақиқатдан ҳам вилоятдаги Шаҳрихонсойдан вояга етмаган қизнинг жасади топилган. Ҳозирда вилоят ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қирғизистоннинг Ўш вилояти ва Ўш шаҳрида бугун, 14 июль куни кучли сел келиши кузатилиб, Толойкон қишлоғи ва “Бўрибой-ота” дам олиш масканида бозор ва йўллар сувга тўлганди. Воқеа жойига 46 нафар қутқарувчи етиб борган ва жойларда қолиб кетган 420 киши эвакуация қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кучли сел туфайли Андижон вилоятининг Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари ўртасидаги Ёрқишлоқ қишлоғида кўприк қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси