Шаҳобиддин финалга чиқди
Спорт
−
20 Сентябрь 2019
3370Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чемпионатнинг ярим финал беллашувларида
52 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров терма жамоа вакилларидан биринчи бўлиб финал йўлланмасига эга бўлди.
Франция вакили Белал Беннама билан баҳс олиб борган Шаҳобиддин ўзининг аниқ ва кучли зарбалари билан рақибидан устун эканини исботлаб берди. Уч раунд натижаларига кўра, ҳакамлар бир овоздан Ўзбекистон вакилини ғолиб деб топди (5:0).
У энди олтин медаль учун кечадиган баҳсда Сакен Бибиссонов (Қозоғистон) ва Амит (Ҳиндистон) ўртасидаги жанг ғолибига қарши рингга кўтарилади.
Кун давомида Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна 4 нафар вакили ярим финал жангларини ўтказади:
57 килограмм: Миразиз Мирзахалилов – Эрденебат Тсендбаатар (Мўғулистон) (19:15)
69 килограмм: Бобоусмон Батуров – Пэт Маккормак (Англия) (19:45)
81 килограмм Дилшодбек Рўзметов – Бенжамин Уиттакер (Англия) (20:15)
91 килограмм: Баҳодир Жалолов – Максим Бабанин (Россия) (20:45).
Финал жанглари эртага, 21 сентябрь куни бўлиб ўтади.
LiveБарчаси