Шахматчилар қандай кутиб олинди?
Спорт
−
24 Сентябрь
1732Бугун, 24 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси иштирокчилари тантанали кутиб олинди. Олимпиадада Ўзбекистон эркаклар жамоаси амалдаги чемпион сифатида иштирок этиб, якунда 3-ўринни қўлга киритди. Шахматчилар мусобақанинг 4-турида Вьетнамга учралган мағлубият якунда чемпионлик масаласида ўз сўзини айтганини билдирди.
Жамоа етакчиси Нодирбек Абдусатторов эса минбарга сўз чиқиб, 2026 йилда Ўзбекистонда ўтадиган шахмат Олимпиадасида бош совринни юртга қайтариш учун бор салоҳиятини ишга солишини айтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахматчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Шахмат Олимпиадасида 3-ўринни қўлга киритган Ўзбекистон эркаклар жамоаси аъзоларига BYD автомобиллари ва 170 миллион сўм пул мукофоти топширилди.
Будапешт Олимпиадасида FIDE байроғи Ўзбекистон вакилларига топширилди. 2026 йилда Тошкентда 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўтказилади. Тошкент Олимпиадасида ғолиб бўлиш учун ўзбек шахматчилари Будапештда йўл қўйилган хатоларни таҳлил қилиши ва ўз устида янада кучлироқ ишлаши зарур.
Хабарингиз бор, Будапешт Олимпиадасида асли ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ сафида муносиб иштирок этиб, якунда аёллар ўртасидаги баҳсларда жамоаси билан 3-ўринни қўлга киритди. Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев келгусида Тоҳиржоновани яна Ўзбекистонага қайтариш режаси йўқ эмаслигини билдирди.
Олдинда муҳим мусобақалар жуда кўп. 2026 йилда Тошкент Олимпиадасида шоҳсупанинг 1-поғонасига чиқиш учун эса ўзбек вундеркиндларидан қатъий режимда ўз устида тинимсиз ишлаб, рақобатбардош шахматчи сифатида тизимли тайёргарлик кўриш талаб этилади.
LiveБарчаси
2023 йили 1 600 та обект қурилиши рўйхатдан ўтказилмасдан бошланган бўлса, йил бошидан 2 200 тага етган.
23 Сентябрь
Вилоят ҳокимларига йил якунигача камида 10 тадан ҳудудининг “мастер режа”сини ишлаб чиқиш топширилди.
23 Сентябрь