Шаҳноза Мирзиёева янги лавозимга сайланди
Жамият
−
13 Август
113111Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи Шаҳноза Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шаҳноза Мирзиёева ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритиб келмоқда.
2017 йил декабрдан 2019 йил августгача Шаҳноза Мирзиёева МТВнинг Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, таҳлил қилиш ва стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2023 йил июнь ойида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
LiveБарчаси