Шаҳноза Мирзиёева Халқаро Паралимпия қўмитаси томонидан эътироф этилди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Халқаро Паралимпия қўмитаси томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Паралимпия ҳаракати ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган  мутахассис сифатида эътироф этилди. 

Халқаро Паралимпия қўмитаси байрам муносабати билан 3 нафар аёл мутахассисни эътироф этди. Ушбу эътирофга сазовор бўлганлар қаторидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ҳам ўрин олди.

Мазкур эътироф Шаҳноза Мирзиёеванинг  Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, ногиронлиги бўлган спортчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда инклюзив спорт муҳитини кенгайтириш борасида олиб бораётган самарали фаолиятининг халқаро миқёсда ҳам юқори баҳоланаётганини тасдиғи ҳисобланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳноза Мирзиёева тенглик, инклюзия ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида параспортни тарғиб қилиш йўлидаги хизматлари учун Осиё Паралимпия қўмитасининг Осиё ордени билан тақдирланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Шаҳноза Мирзиёева Паралимпия қўмитаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг