Шаҳноза Мирзиёева Осиё ордени билан тақдирланди

Спорт

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, World Aquatics Бюроси аъзоси Шаҳноза Мирзиёева тенглик, инклюзия ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида параспортни тарғиб қилиш йўлидаги хизматлари учун Осиё Паралимпия қўмитасининг Осиё ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайт этиш жоизки, Шаҳноза Мирзиёеванинг ташаббуси билан Ўзбекистонда Адаптив спорт турлари ассоциацияси ташкил этилган.

Шунингдек, Шаҳноза Мирзиёева Осиё миқёсида ҳам параспортни ривожлантириш, давлатлар ўртасида ҳамкорлик ва инклюзив спорт дастурларини қўллаб-қувватлашга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг ташаббуслари туфайли минтақада адаптив спорт инфратузилмаси ривожланиб, кўплаб ёш спортчилар учун янги имкониятлар яратилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Шаҳноза Мирзиёева зиммасига оғир ҳаётий вазият сабабли камбағалликка тушиб қолиши хавфи юқори бўлган оилаларни олдиндан аниқлаб, уларга манзилли ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш устидан назорат ҳамда вилоят ҳокимлари билан унинг ижросини ташкил қилиш вазифаси юклатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳноза Мирзиёева Паралимпия параспорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг