Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 5 та битим имзоланди (видео)

Жамият

−

image

Бугун, 29 октябрь куни Анқарадаги Президент мажмуасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг учрашувидан сўнг икки мамлакат ўртасидаги битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 29 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида мамлакат чегараларидан ўтаётган транспорт воситалари ва товарлар ҳақида олдиндан маълумот алмашиш тўғрисидаги баённомага ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қўшимча баённомани Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Туркия Савдо вазири Ўмер Бўлат имзолаган.

Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённома Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Туркия Савдо вазири Ўмер Бўлат томонидан имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Ижтимоий таъминот тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Саидов ва Туркия Меҳнат ижтимоий ҳимоя вазири Ведат Ишикҳан имзолаган. 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Ижтимоий таъминот тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича Маъмурий битимни Бахтиёр Саидов ва Ведат Ишикҳан имзолаган. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида Бизнес ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаш бўйича Олий даражадаги кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги битимга эса Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған имзо чеккан. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг