Сеулда минглаб одам Президент истеъфосини сўраб митингга чиқди

Олам

image

Сеулда Миллий ассамблея жойлашган Йоидо туманида Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг истеъфосини талаб қилган митингда деярли 150 минг киши қатнашмоқда. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар бермоқда.

Агентликнинг полициядаги манбаларига кўра, маҳаллий вақт билан 17:30 ҳолатига кўра, парламент олдида 149 минг киши тўпланган.

Ташкилотчилар, жумладан Корея Республикаси Касаба уюшмалари конфедерацияси иштирокчилар сонини 1 миллион киши деб ҳисобламоқда.

Пойтахт марказидаги Гванхвамун майдони яқинида эса Президентни қўллаб-қувватловчи консерватив гуруҳларнинг параллел митинги бўлиб ўтмоқда. “Yonhap” манбаларига кўра, унинг иштирокчилари сони 20 минг кишига етади. Айни пайтда ташкилотчилар 1 миллион одам давлат раҳбарини қўллаб-қувватлаш учун кўчаларга чиққанини даъво қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жанубий Кореянинг ҳукмрон партияси Президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш бўйича овоз беришни бойкот қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Юн Сок Ёль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг