Сергелидаги машина бозори яқинида носоз юк машинаси ёнди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги машина бозори яқинида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Бугун, 13 июнь куни соат 11:49 да Сергели тумани 6а-даҳасида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:43 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:55 да ўчирилган.

Содир бўлган ёнғин оқибатида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ҳамда 1 та носоз ҳолда турган юк автомобили ёниб зарарланган. 

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни ҳам шу манзилдаги автосалон олдида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Сергели машина бозори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made