Сергелидаги машина бозори яқинида носоз юк машинаси ёнди (видео)
Crime
−
13 June 2024 5974 1 minute
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги машина бозори яқинида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Бугун, 13 июнь куни соат 11:49 да Сергели тумани 6а-даҳасида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:43 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:55 да ўчирилган.
Содир бўлган ёнғин оқибатида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ҳамда 1 та носоз ҳолда турган юк автомобили ёниб зарарланган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни ҳам шу манзилдаги автосалон олдида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August