Тошкентдаги автосервисда ёнғин бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 11 июнь куни Тошкент шаҳридаги автосервисда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ФВБ хабар берди.

Билдирилишича, соат 13:24 да Тошкент шаҳрининг Сергели тумани 6а-даҳасидаги автосалон олдида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:33 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:44 да қуршаб олинган ва соат 13:51 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида автосервиснинг ички қисми ва ички қисмида бўлган 3 та автомобиль ёниб зарарланган. 

"Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади. Воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 июнь куни соат 08:10 да Ички ишлар вазирлиги биноси ёнидан ўтган ерости кабелларида ёнғин ҳолати кузатилган кузатилганди. Шу сабабли давлат хизматларида паспорт ва манзил билан боғлиқ хизматларни кўрсатишда узилишлар бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин Сергели

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made