Тошкентда ИИВ биноси яқинида ёнғин содир бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 10 июнь куни соат 08:10 да Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Афросиёб ва Ш.Рашидов кўчалари кесишмаси олдида жойлашган ерости туннелида электр симларини туташи кузатилди. Бу ҳақда шаҳар ФВБ маълум қилди.

Воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 08:15 да етиб борган. Ёнғин соат 09:08 да қуршаб олинган ва ҳодиса соат 09:15 да бартараф этилган.  

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири етиб борган.

“Тошкент метрополитени” ДУК эса юзага келган ушбу ёнғиннинг метрополитен тизимига боғлиқлик ҳолати мавжуд эмаслигини, шу билан биргаликда, “Космонавтлар” бекатидаги барча қурилмалар нормал ҳолатда ишлаётганини маълум қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made