Сербия ядровий урушга тайёрланмоқда
Олам
−
29 Ноябрь
4342Сербия ўзининг армиясини кучайтириши ва ядровий уруш хавфи сабабли бомбаларга қарши бошпаналарини тайёрлаши керак. Бу ҳақда мамлакат Президенти Александр Вучич “TV Pink” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.
“Ҳозирги пайтда умуман тайёр эмасмиз, биздаги бошпаналарда 257 минг ўрин бор. Биз инфраструктурани тиклашимиз керак. Шунда бошпаналар 1,5 миллион кишини қабул қилиши мумкин”, деди Вучич.
Президентга кўра, Белград 2011-2012 йилларда бомбалар бошпаналарини яхшилаш учун бюджетдан пул ажратишни тўхтатган. Шундан бери улар ёмон ҳолатга тушиб қолган.
“Биз ушбу ҳолатга қадар буни ўйламаган эдик, бу хато эди. Энди биз тизимли равишда уларни тўғрилашимиз керак”, деди давлат раҳбари.
Вучич, шунингдек, Украина ва Россия ўртасидаги урушга тўхталиб, Сербия ўзининг позициясига содиқ қолишини, аммо глобал уруш хавфи ҳеч қачон шу қадар катта бўлмаганини таъкидлаган.
“Ҳар қандай тарафдан бўлган баёнотлар тарангликни камайтиришга ёрдам бермайди ва мен қўрқаманки, бу янада катта можаро, муаммоларга ва қочишимиз керак бўлган нарса – кенг кўламли урушга олиб келади”, деди Вучич.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиянинг аҳоли ҳимояси ва фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш бўйича федерал идораси (BKK) мамлакат ҳудудида бункерлар тармоғини яратиш режаларини ишлаб чиқаётгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси