Сербия ТИВ норози: Жоковичнинг мухлислари намойиш ўтказди

Спорт

jokovich

Кеча, 6 январь куни теннис бўйича “Катта дубулға” турнирларининг 20 карра чемпиони Новак Жоковичнинг отаси Сержан Жокович можаро ҳал этилмаган тақдирда, теннисчининг бутун оиласи ва мухлислари Сербия кўчаларига чиқишини маълум қилган эди. Шундан сўнг, кечга яқин Белград кўчаларида оломон пайдо бўла бошлади.

Қўшимчасига, Сербия Ташқи ишлар вазирлиги Австралия элчиси Даниель Эмерига дунёнинг биринчи рақамли ракетка устасининг Мельбурндаги яшаш шароити юзасидан норозилик билдирди.

ТИВ штат котиби Неманя Старович Австралия элчисининг юзага келган вазият бўйича суд қарорини кутаётган спортчининг яшаш шароитини яхшилаш учун ҳаракат қилишига умид боғламоқда.

“Сербия жамоатчилигида Новак Жокович сиёсий ўйин қурбони бўлган ва уни таҳқирлаш учун Австралияга жалб қилинган, деган аниқ таассурот бор. Жокович жиноятчи, террорчи ёки ноқонуний муҳожир эмас, лекин Австралия расмийлари унга шундай муносабатда бўлишди ва шу сабабдан унинг мухлислари ҳамда Сербия фуқароларининг ғазабига сабаб бўлди”, дейди Старович.

Эслатиб ўтамиз, Жокович визани расмийлаштириш билан боғлиқ хатолик туфайли қўлга олган эди. Шундан сўнг у мамлакатга туристик виза бўйича киришга уриниб кўрди. Бироқ Новакнинг коронавирусга қарши эмлашдан тиббий озод этилгани бунга йўл қўймади. Теннисчи олти соатдан кўпроқ вақт давомида аэропортнинг алоҳида ҳудудида полиция назорати остида бўлган. Шундан сўнг, меҳмонхонага жойлаштирилди.

Маълумот учун, Новак Жокович жорий йилнинг 17-30 январь кунлари бўлиб ўтадиган “Australian open” турнирида иштирок этиш учун Мельбурнга келган эди. Новак ушбу турнирда энг кўп, 9 марта ғалаба қозонган.

Шундан сўнг, Сербия президенти Александр Вучич теннисчи билан боғлангани ва уни ҳимоя қилишга тайёр эканини айтиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жокович Австралия опен Сербия ТИВ

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг