“Жокович иши” жиддийлашмоқда: вазиятга давлат раҳбарлари аралашди
Спорт
−
06 Январь 2022
5381Дунёнинг биринчи рақамли ракетка устаси Новак Жокович Австралиядаги виза билан боғлиқ муаммолари жорий йилнинг 10 январь кунига қадар судда кўриб чиқилади. “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг 20 карра ғолиби айбдор, деб топилган тақдирда унинг депортацияси 3 йилга қадар давом этиши мумкин.
“Агар виза бекор қилинса, оқибатлари узоқ муддатли бўлади. Энди Новакка илгари бошқа давлатдан депортация қилинганми ёки йўқ экани ҳақида доимий саволлар беришади. Агар у Австралиядан депортация қилинса, мамлакатга кириш ҳуқуқи 3 йилга тақиқланиши мумкин”, дейди профессор Мери Крок.
Ушбу воқеалардан сўнг, Сербия президенти Александр Вучич теннисчи билан боғлангани ва уни ҳимоя қилишга тайёр эканини айтиб ўтди.
“Биз у билан икки марта гаплашдик ва ижарага олган уйига кўчиб ўтиши учун 10 январь кунигача изоляция қилинган меҳмонхонада қолмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз мумкин. Новак биздан бу ҳақда сўради. Фуқароларимизни ҳимоя қилишимиз керак. Ходимларимиз бу борада ишламоқда. Австралия Бош вазирининг теннисчиларга нисбатан бундай ҳаракати адолатсизликдир”.
Қайд этиш жоиз, Австралия Бош вазири Скотт Моррисон ўз Twitter саҳифасида сербиялик теннисчи Новак Жоковичнинг визаси бекор қилинганини мамлакатда қоидалар сўзсиз бажарилиши кераклиги билан изоҳлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Жокович визани расмийлаштириш билан боғлиқ хатолик туфайли қўлга олган эди. Шундан сўнг у мамлакатга туристик виза бўйича киришга уриниб кўрди. Бироқ Новакнинг коронавирусга қарши эмлашдан тиббий озод этилгани бунга йўл қўймади. Теннисчи олти соатдан кўпроқ вақт давомида аэропортнинг алоҳида ҳудудида полиция назорати остида бўлган. Шундан сўнг, меҳмонхонага жойлаштирилди.
Маълумот учун, Новак Жокович жорий йилнинг 17-30 январь кунлари бўлиб ўтадиган “Australian open” турнирида иштирок этиш учун Мельбурнга келган эди. Новак ушбу турнирда энг кўп, 9 марта ғалаба қозонган.
LiveБарчаси