Сенат хавотирга сабаб бўлган қонунни маъқуллади
Жамият
−
12 Март 2021
15670Бугун, 12 март куни Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи мажлисида Жиноят, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар ва “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритишни кўзда тутувчи қонун маъқулланди.
Айни шу қонун билан ахборот тарқатиш соҳасида янги жавобгарликни жорий қилиш белгилангани боис ҳужжат журналист ва блогерлар томонидан хавотир билан қарши олинганди.
Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 244-моддасида ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмасликка, оммавий тартибсизликка, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга оммавий даъват қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади.
Бу жиноят учун жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини жорий этиш.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддасига 1-қўшимча киритилмоқда. Унда, фуқароларни Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникациялар тармоқларидан, интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни нашр этиш ёки бошқа шаклда кўпайтириш турларидан фойдаланган ҳолда оммавий даъват қилиш каби ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланяпти.
LiveБарчаси