Семизлик 1 йилда қарийб 4 млн кишининг ўлимига сабаб бўлди – ЖССТ
Олам
−
20:45 351 2 дақиқа
Дунёда 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган 170 млн нафар бола ва ўсмир семизликдан азият чекмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар қилди.
Қайд этилишича, 2024 йилда ушбу ёш гуруҳидаги 170 млн болада семириш кузатилган. Уларнинг 70 млн нафари 5–9 ёшдаги болалар, 100 млн нафари эса 10–19 ёшдаги ўсмирлардир. Маълумотларга кўра, ушбу ёш гуруҳида семиришнинг тарқалиши 1990 йилдан буён тўрт баравар ошган. Ўша вақтда бу кўрсаткич 2 фоизни ташкил этган бўлса, 2024 йилда 8 фоизга етган.
ЖССТ болаларда семиришни даволаш бўйича илк бор тавсияларини эълон қилди. Ташкилот жисмоний фаоллик, соғлом овқатланиш ва хулқ-атворни ўзгартиришга қаратилган чораларни тавсия қилган. Шунингдек, ЖССТ 9 ёшгача бўлган болаларда семиришни даволаш учун дори воситалари, вазн камайтиришга қаратилган жарроҳлик амалиётлари ёки махсус қурилмалардан фойдаланишни тавсия этмайди.
Ташкилотнинг таъкидлашича, семиришни фақат даволаш орқали тўхтатиб бўлмайди. Шу сабабли, давлатлар соғлом овқатланиш ва жисмоний фаолликни аҳолига янада қулай ва ҳамёнбоп қилишга қаратилган чораларни кўриши керак.
ЖССТ маълумотларига кўра, семириш юрак-қон томир касалликлари, 2-тур диабет ва айрим саратон турлари каби юқумли бўлмаган касалликларнинг ривожланишига олиб келувчи асосий омиллардан биридир.
Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йилда семизлик бутун дунёда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган. Тегишли чоралар кўрилмаса, 2030 йилга бориб дунёда семиришдан азият чекаётганлар сони икки баравар ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жаҳонда болалар орасида ортиқча вазн ва семириш муаммоси тез суръатларда кучайгани ҳақида хабар берилган эди.

Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь