Селин Дионнинг аҳволи ёмонлашди. Қўшиқчига вужуди бўйсунмаяпти
Маданият-санъат
−
20 Декабрь 2023
10526“Титаник” фильми учун куйланган “My Heart Will Go On” номли қўшиғи билан дунёга танилган канадалик хонанда Селин Дион мушакларнинг қотиб қолиши синдроми туфайли танаси устидан назоратни йўқотди. Бу ҳақда унинг синглиси Клодетт "7 Jours" дастурида айтиб ўтди.
Клодеттнинг сўзларига кўра, Селин Дион оғриқли спазмлар туфайли ўз ҳаракатини бошқара олмайди. Хонанданинг саҳнага қайтиши ҳақида ҳозирча гап-сўз бўлиши мумкин эмас.
"У доимо интизомли ва меҳнаткаш бўлган ҳамда саҳнага қайтишни орзу қилган. Аммо ҳозир бу ҳақда ўйлаш ҳам оғир", деган машҳур саундтрек ижрочисининг синглиси.
Дионнинг хасталиги жуда кам учрайди ва кам ўрганилган, шунинг учун бундай касалликка чалинган кўплаб одамлар аллақачон нормал ҳаётга қайтиш ва тузалишдан умидини йўқотган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Селин Дионга қаттиқ мушак синдроми деб аталадиган неврологик касаллик ташхиси қўйилганди. Бу марказий асаб тизимига таъсир қилувчи, назоратсиз, оғриқли мушакларнинг спазмларини келтириб чиқарадиган касаллик. 2023 йилнинг май ойида Селин Дион даволаниш учун 40 га яқин концертини бекор қилган.