Сайлов куни метро қандай тартибда ишлаши айтилди
Жамият
−
25 Октябрь 2024 3150 1 дақиқа
Жорий йилнинг 27 октябрь куни Тошкент метросининг барча бекатлари ўз ишини 1 соат аввал яъни 05:00 дан бошлайди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК маълум қилди.
“Тошкент шаҳар аҳолиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтиши муносабати билан Тошкент метрополитенининг барча бекатлари соат 05:00 дан иш фаолияти бошланишини яна бир бор эслатиб ўтамиз” дейилади хабарда.
Шунингдек, бу кунда йўналишларда поездлар ҳаракати иш кунлари учун тасдиқланган доимий жадвал асосида ташкиллаштирилади.