Саудия юлдузларни чорлайди. Навбат Салоҳ ва Маркиньосга келди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби Франциянинг ПСЖ клуби сардори Маркиньос ва “Ливерпуль” етакчиси Муҳаммад Салоҳга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Al-Riyadiah” хабар берди.

Манбага кўра, Жидда клуби ҳужум ва ҳимоя марказини кучайтирмоқчи. Бу борада Саудия Арабистони чемпионлари Маркиньос ва Муҳаммад Салоҳ вариантларини кўриб чиқмоқда. Жамоа бош мураббийи Нуно Эшпирито Санту ҳам бу трансферларни мақулламоқда.

Қайд этилишича, Салоҳ трансфери бўйича “Ливерпуль” билан ҳозирданоқ музокаралар олиб борилмоқда. “Ал-Иттиҳод” Салоҳга икки йил давомида 180 миллион евро маош тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бразилиялик машҳур футболчи Неймар ҳам Саудия клуби аъзосига айланганди. У Риёд шаҳрининг “Ал-Ҳилол” жамоаси билан 2 йиллик шартнома имзолади. Футболчи янги клубида йилига 100 миллион евро маош олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ Маркиньос Ал-Иттиҳод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг