Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси коронавирусга қарши эмланди
Олам
−
26 Декабрь 2020
3171Кеча, 25 декабрь куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилди. Бу ҳақда SPA хабар берган.
Хабарда айтилишича, шаҳзода мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган аҳолини коронавирусга қарши эмлаш миллий режаси доирасида эмланган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Саудия Арабистонида 362 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланган. 353 минг киши соғайган. 6 минг 168 нафар бемор вирус оқибатида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг сайланган Президенти Жозеф Байден ҳам коронавирусга қарши вакцина билан эмланганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023