АҚШнинг 78 ёшли бўлғуси Президенти коронавирусга қарши эмланди
Олам
−
22 Декабрь 2020
2929АҚШнинг сайланган Президенти 78 ёшли Жозеф Байден кеча, 21 декабрь куни коронавирусга қарши вакцина билан эмланди. Вакцинация жараёни жонли эфирда намойиш этилди.
Бўлғуси Президент Делавэр штатининг Нюарк шаҳридаги шифохонада Pfizer ва BioNTech компанияларининг вакцинаси билан эмланди.
“Афсус, бутун клиникани айланиб, сизлар нақадар банд ва ажойиб эканингларни кўриш учун мени вақтим етарли эмас. Сизларга қарздорман”, деган Байден.
У амалдаги Президент Дональд Трамп ва унинг маъмурияти томонидан коронавирусга қарши кураш учун ишлаб чиқилган дастурни ҳам мақтаб ўтган.
Жо Байденнинг рафиқаси Жилл ҳам шу куни эмланди. “У уколни яхши кўради, биламан”, дея ҳазиллашди Байден.
“Америка ҳалқи, ҳавотирга ўрин йўқлигини билинг. Вакцинани олишни имкони бўлса, албатта эмланинг”, - дея қўшимча қилди у
Эслатиб ўтамиз, АҚШда жорий йилнинг 14 декабрь куни коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь