Сардобадаги сув тошқинида неча киши ҳалок бўлгани айтилди
Жамият
−
16 Май 2020
23796“Сардоба” сув омбори дамбаси ёрилиши натижасида юз берган сув тошқинида олти киши ҳалок бўлган ва бир киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда бугун, 16 май куни Халқаро пресс-клубнинг Сардобадаги фоижага бағишланган сессиясида ФВВ ташкилий-таҳлил бошқармаси бошлиғи Комилжон Арипов маълум қилди.
Ҳалок бўлганларнинг орасида икки нафар аёл ва тўрт нафар эркак киши бор. Яна бир фуқаро эса бедарак йўқолган.
Шунингдек, тадбирда уч нафар Миллий гвардия ҳарбийлари кучли сув оқимида оқиб кетишгани маълум қилинди.
Капитан Санжар Ибрагимов ҳодиса жойидан 15 км узоқликда тирик ва 3-даражали сержант Ҳусниддин Суяров ўлик ҳолда топилган, учинчи гвардиячи Ҳазрат Суюнов эса бедарак йўқолган дейилмоқда.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори ёрилиши натижасида юз берган сув тошқинидан жабр кўрган фуқароларга, гидроиншоот нима мақсадда қурилганини айтгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси