Ўзбекистонга “Сардоба” сув омбори керакмиди?
Жамият
−
15 Май 2020
20175Хабарингиз бор, бугун, 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, “Сардоба” сув омбори ёрилиши оқибатида жабрланганлар билан мулоқот қилди.
Аслида Сирдарёга сув омбори керакмиди? Президент ушбу саволга тўхталди.
“Сув омбори керакмиди деган саволлар кўп. Нима учун Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳеч қачон ривожланмаган? Сув бўлмагани учун. Деҳқонлар билади, пахтага 5-6 марта сув бериш керак эди. Нимага бошқа жойларда 40-70 центнер бўлади, бу ерда 15 центнер. Икки марта ҳам сув беролмасдик-ку ахир.
Иккинчидан, бирор марта такрорий экин эка олармидик? Сув йўқ эди-ку. Шунинг учун 2010 йилда энг тўғри хулоса бўлган. Лекин талафот ҳеч кимни аямайди”, дейди давлат раҳбари.
Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш ДХХ органларига юклатилди.
“Сардоба” сув омбори фожиаси техноген омилларини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Европа ва Осиё мамлакатлари, хусусан Франция, Туркия ва Россиядан энг профессионал мутахассислар келиши кутилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари шундай дейди:
“Мана ҳозир Франциядан, Европадан, Осиёдан, Туркия ва Россиядан энг зўр экспертлар келади. Шу талафотнинг олдини олиш мумкинмиди ё йўқ, сабаби нима эди, ўз холисона баҳоларини берадилар. Келажакда бу сув омборидан қандай фойдаланамиз, бу бало яна такрорланмаслиги учун сизлар билан бамаслаҳат уни тиклаймиз.
Сирдарё билан Жиззах вилоятини ривожлантириш нуқтаи назаридан чорвага ҳам, инсонга ҳам, пахта ва ғалла, парранда ва балииқ – ҳаммага сув керак. Бу тўғри қарор бўлган. Лекин шундай талафот бўлди. Келажакда ҳар бир қилган ишимизга яна пишиқроқ, пухтароқ, мукаммал қилишимиз керак”.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь