Сардоба сув омбори: аввал ва кейин (фото)
Жамият
−
12 Май 2020
36072Жорий йилнинг 1 май куни содир бўлган Сардоба сув омбори фожиаси Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаси ҳудудларида сув тошқинларини келтириб чиқарди. Ушбу фавқулодда ҳолатдан зарар кўрган ерларнинг кўламини тасаввур қилиш учун NASA Сардоба сув омбори ва унга ёндош ҳудудларнинг турли кунларда сунъий йўлдош орқали олинган суратларини эълон қилди.
Таъкидланишича, суратлар 22 апрель ва 8 май куни олинган. 8 май куни олинган тасврида сув омборининг шарқий девори ўпирилганини кўриш мумкин. Шу билан бирга, шимолроқда икки давлат чегарасида катта ҳудуд сув остида қолгани суратга муҳрланган.
Фото: NASA / 22 апрель
Фото: NASA / 8 май
Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида жойлашган сув омборининг қурилиши 2017 йилда якунланди. У минтақанинг қишлоқ хўжалигини суғориш учун 920 миллион кубометрдан ортиқ сувни сақлашга мўлжалланган эди.
Дала майдонларига етказилган зарарни пайқаш учун, икки расмдаги экин майдонларининг рангига эътибор бериш кифоя. Ҳозирда сув чиқиши тўхтаган. Омборда ҳам сувнинг бир қисми қолганини кўриш мумкин. Қолган сув омборнинг шимолий ҳудудига йиғилиган.
LiveБарчаси