Санжар Турсунов бутсаларини михга илди
Спорт
−
17 Февраль 7382 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов 38 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда у Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Бугун мен профессионал футболдаги фаолиятимга якун ясаганимни эълон қилмоқчиман. Бутун футбол жамоатчилигига, миллий жамоа ва фаолиятим давомида ўйнаган барча клубларга, мураббийларга, жамоадошларимга ҳамда футбол мухлисларига ташаккур изҳор этаман”, дейди Турсунов.
Маълумот ўрнида, Турсунов Ўзбекистон миллий терма жамоаси либоси остида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган. У футболчилик фаолияти давомида “Пахтакор”, “Иртиш Омск”, “Волга”, “Алания”, “Оренбург”, “Ворцкла”, “Умм Салал”, “Ал-Ҳуритият”, “Тежон”, “Бунёдкор”, ОКМК ва “Локомотив” клубларида тўп тепган.
Қайд этиш керак, Санжар Турсунов 2012 йилда Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь