Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси ташкил этилди
Маданият-санъат
−
26 Май 2020
7679Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Фармонга мувофиқ, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатасини (кейинги ўринларда – Палата) ташкил этиш тўғрисидаги ташаббуслари қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, Палата мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарадиган ташкилот ҳисобланиши белгиланди.
Маданият вазирлиги Палата фаолиятининг дастлабки босқичларида уни қўллаб-қувватлаш учун Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд сўм ажратилишини таъминланадиган бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А.Мусаев, маданият вазири О.А.Назарбеков Палата ҳамда мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарадиган бошқа ташкилотлар фаолиятини ташкил этишга ҳар томонлама кўмаклашиши белгиланди.