Ўзбекистонда маданият ва санъат ходимлари куни белгиланади
Маданият-санъат
−
26 Май 2020
11661Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармон билан 15 апрель санасини “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни” деб эълон қилишга розилик берилди.
Маданият вазирлиги ўн кун муддатда “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни”ни белгилаш бўйича қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланди.
Шунингдек, 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси “очиқ эшиклар куни” деб эълон қилинади. “Очиқ эшиклар куни”да фуқаролар музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун давлат музейларига бепул киритилади.
Бундан ташқари, Президент “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
LiveБарчаси