Самарқандлик оиланинг 5 аъзоси қотиллари бегона бўлмаган
Жамият
−
07 Сентябрь 2019
13076Аввалроқ, жорий йилнинг 14 майдан 15 майга ўтар кечаси Самарқанд вилояти, Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида содир этилган қотиллик устидан суд бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Самарқанд вилоят судида Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида яшаган, фермер хўжалиги ишчиси 1969 йилда туғилган А.Халбаевни, унинг турмуш ўртоғи 1974 йилда туғилган З.Халбаевани, фарзандлари – 1998 йилда туғилган Ж.Исломов, 2002 йилда туғилган А.Исломов ва 2004 йилда туғилган О.Исломовни қасддан ўлдирганларга нисбатан суд иши кўриб чиқилди. Маълум қилинишича, бир оиланинг беш аъзосини ўлдирган қотиллар бегона эмас, марҳум оиланинг қўшнилари бўлган.
Судда марҳум оиланинг қўн-қўшнилар билан доимий келишмовчилиги, бу клишмовчиликлар юзасидан томонлар бир неча бор тегишли идора, орган ташкилотларга мурожаат қилгани, мурожаатларга ўз вақтида эътибор қаратилмагани эса жиноятнинг куртак очиши ва 5 кишининг қотиллик курбони бўлишига сабаб бўлгани айтилмоқда.
Судда қайд этилишича, ушбу жиноятни содир этишни тўдабоши – 1981 йилда туғилган, уч нафар фарзанднинг отаси бўлган Ғолиб Ташанов анчадан буён режа қилган. Қўшнисини ўлдириб, мўмай даромад топишни мақсад қилган Ташанов 1993 йилда туғилган Жаҳонгир Усмонов, 1995 йилда туғилган Шамшиддин Эсонбоев ва 1996 йилда туғилган Ҳабибулло Нурмановни ўзига шерик қилади.
“Қасдим бор эди. Кейин шерикларимни пули кўп деб ишонтирдим. Кейин улар билан бирга қўшилиб кирдик, жиноятни содир қилдик. Қилган ишимдан пушаймонман”, дейди қотил Ташанов.
Мазкур жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Икром Муслимов раислигида ҳамда судьялар О.Арабов ва Э.Эргашевдан иборат суд таркибида кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, судланувчилар 2019 йил 14 майдан 15 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Чимқўрғон” МФЙ “Чимқўрғон” қишлоғида яшаб келган А.Халбаевнинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, ҳужум қилиб А.Халбаевни, унинг турмуш ўртоғи З.Халбаевани, фарзандлари – Ж. Исломов, вояга етмаган А.Исломов ва О.Исломовларни қасддан ўлдиришган ҳамда 22 млн сўм, 100 АҚШ доллари ва 600 минг сўмлик Samsung русумли уяли алоқа телефонини босқинчилик йўли билан талон-торож қилишган.
Суд ҳукмига кўра, Ғ. Ташанов, Ж. Усмонов, Ш. Эсонбоев ва Х. Нурмановнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 164-моддаси 4-қисмининг “в” бандидан, ЖКнинг 33-моддаси талабларига мувофиқ, Жиноят кодекси 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандларига, Жиноят кодекси 267-моддаси 3-қисмининг “б” бандидан Жиноят кодекси 267-моддаси 2-қисмининг “б” бандига қайта квалификация қилинди.
Ғ. Ташанов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “в”, “ж”, “и”, “п” бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўталиши белгиланди.
Ж. Усмонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “в”, “ж”, “и”, “п” бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг “б” банди, 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўталиши белгиланди.
Ш. Эсонбоев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “в”, “ж”, “и”, “п” бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўталиши белгиланди.
Х. Нурманов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “в”, “ж”, “и”, “п” бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўталиши белгиланди.
LiveБарчаси